Римдан 70 километр узоқликдаги Канал Монтерано шаҳрида шанба куни эрталаб қулаган икки қаватли уй вайроналари остидан уч киши олиб чиқилди, деб хабар беради Kazinform.
Италия матбуотига кўра, қутқарилганлар эр-хотин ва уларнинг 18 ёшли ўғли бўлиб, улар маҳаллий шифохонага етказилган. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 08:30 да содир бўлган.
Терговчилар бинонинг қулашига нима сабаб бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Тахминлардан бири - маиший газ портлаши. Қўшнилардан қулаш жойида кучли газ ҳиди борлиги ҳақида хабарлар бор.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.