Италияда ниқоб режимини бузганларга 1 минг евро жарима солинади

Фото: None
BRUSSEL. Kazinform - Италиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Кампания минтақаси ниқоб тақиб юриш талабларига риоя қилмаган жисмоний шахслар ва корхоналарга солинадиган жарима миқдорини 1 минг еврогача оширди, деб хабар беради Kazinform мухбири The Local нашрига таяниб.

Якшанба куни Салерно шаҳридаги учта муассаса, сартарошхона ва барлар жаримага тортилди.

«Агар аҳоли муаммо ҳал қилинди деб ҳисобласа, бу бир неча ҳафта ичида биз жиддий фавқулодда вазиятга қайтамиз деган маънони англатади», - дейди вилоят ҳокими Винченцо Де Лука.

Ижтимоий биноларда, супермаркетларда, барларда, ресторанларда, дўконларда ёки жамоат транспортида ниқоб киймаган ҳар бир кишига минг евро жарима солинади.

Ҳуқуқбузарлик бизнес давомида содир этилган бўлса, корхоналар ҳам жавобгарликка тортиладилар.

1 минг евро жарима солишдан ташқари, унинг фаолияти 5 дан 30 кунгача ёпилиши мумкин.

Италия Европада биринчи маротаба коронавирус таъсирига тушган. Мумлакатда 35 мингдан ортиқ одам ушбу инфекция туфайли вафот этди ва 242 мингдан ортиғи инфекцияни юқтирган.

Ўтган шанба куни 275 та янги касаллик юқтириш ҳолати қайд этилди, шунингдек, беш нафар бемор вафот этган.

Муаллиф: Тимур Дуйсекеев
Сўнгги хабарлар