Италия Соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца Европа Иттифоқига ташриф буюрувчиларни коронавирус тестидан ўтишни талаб қилувчи буйруқни имзолади. Эмланмаганлар учун 5 кунлик карантин қайта киритилади.
Европадан ташқари мамлакатлардан ташриф буюрувчилар учун чекловлар автоматик равишда узайтирилади. Ушбу чоралар камида 31 январгача амал қилади.
15 декабрдан мактаб ва полиция ходимлари учун мажбурий эмлаш талаблари жорий этилади.