Италия миллий фуқаролар ҳаётини ҳимоя қилиш хизмати раҳбари Анжело Борреллининг маълум қилишича, ҳозирга қадар 148 киши вафот этган, бу пайшанба кунига нисбатан 41 кишига кўп.
Ломбардияда 98 киши вафот этди (кечагидан 25тага кўп), Эмилия-Романьяда 30 ( 8), Венетода 10 ( 4), Маркада 4та, Лигурияда 3та ( 2) ва Апулияда 1 киши вафот этгани қайд этилган.
4 март куни Италия ҳукумати март ойининг ўрталарига қадар мамлакатдаги барча мактаб ва университетларни ёпишга қарор қилди.