“Истанбулда бизнинг огоҳлантиришларимизга эътибор бермасдан, Таксим майдонига бориб,1 май Меҳнат ва бирдамлик кунида полиция ходимларига ҳужум қилишга уринган 210 киши ҳибсга олинди”, - деб ёзди Ички ишлар вазири Али Ерликая Х ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ Туркия махсус кучлари майдонга яқинлашган намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган. Айрим намойишчилар баррикадани бузиб ўтишга уринган полициячиларга тош отди.
Сиёсий партиялар ва касаба уюшмалари вакиллари чоршанба куни эрталаб Сарачан туманида тўпланган, инфляция ортиб бораётгани ва иқтисодий қийинчиликларга қарши норозилик билдириш учун Таксим майдонига йўл олди.
Истанбул расмийлари хавфсизлик нуқтаи назаридан Таксим майдонидаги намойишни тақиқлаган.