Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилгани йўқ.
Баъзи маълумотларга кўра, ёнғин аввалига бир машинани қамраб олган, кейин тўхтаб турган бошқа машинага ўтган. Воқеа Истанбулнинг асосий диққатга сазовор жойлари – Айя-София ва Мовий масжиддан 5 километр узоқликдаги Хўжа Мустафо кўчасида содир бўлган.
Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришди.