ISTANBUL. Anadolu-Kazinform – Куни кеча Истанбул кўчасида портлаш содир этган гумонланувчи қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулейман Сойлу маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Anadolu агентлигига таяниб.
Сулейман Сойлу Бейоглу Истикляль кўчасига бомба қўйган шахснинг Истанбул Полиция бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинганини маълум қилди.
Шунингдек, Сойлу расмийларда Туркияда террорчи ташкилот сифатида тан олинган Курдистон ишчилар партияси вакилларининг ҳужумда иштирок этгани ҳақида далиллар борлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Истанбулнинг Бейоглу туманидаги Истикляль пиёдалар қатнайдиган кўчасида портлаш содир бўлган эди. Портлаш оқибатида 4 киши вафот этгани, 38 киши жароҳатлангани олдиндан хабар қилинган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.