Истанбулда қозоқ маданияти ва анъаналари намойиш этилди

ASTANA. Kazinform — Истанбул Кент университетида Туркияда таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар ўртасида анъанавий қозоқ таоми — боғурсоқ тайёрлаш бўйича ошпазлик танлови ташкил этилди, деб хабар беради ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: ҚР СІМ

ҚР Истанбулдаги Бош консуллиги томонидан ташкил этилган тадбирда Истанбул, Анқара, Анталия, Измир ва Бурса шаҳарларида таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар иштирок этдилар.

Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда илмий ва академик ҳамжамият вакиллари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари, шунингдек, турли мамлакатлардан келган ёшлар иштирок этди.

Фото: ҚР СІМ

Тадбир давомида меҳмонлар энг машҳур қозоқ анъанавий таомларидан бири - боғурсоқни татиб кўрдилар. Бундан ташқари, қозоқ ошхонасининг бошқа миллий таомлари ҳам тақдим этилди, бу эса иштирокчиларга нафақат татиб кўриш, балки Қозоғистоннинг бой маданияти билан танишиш имконини берди.

Фото: ҚР СІМ

“Танловнинг асосий мақсади - қардош Туркиямизга анъанавий қозоқ ошхонасини таништириш, шунингдек, ижодий мусобақа орқали дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитини яратиш эди. Ҳар бир жамоа анўанавий боғурсоқ рецептлари ва пишириш усулларини намойиш этди”, — дейилади хабарда.

Фото: ҚР СІМ

Тадбирнинг очилишида Қозоғистоннинг Истанбулдаги бош консули Нуриддин Аманқул ва Истанбул Кент университети ректори Нежметтин Атсу табрик нутқи билан сўзга чиқиб, бундай тадбирлар қардош қозоқ-турк халқлари ўртасидаги ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш ва умумий анъаналарни тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.