Аэропорт маъмуриятининг маълум қилишича, бунга кучли қор ёғиши сабаб бўлган.
Мunet ахборот порталининг ёзишича, кучли қор ёғиши ва бахтсиз ҳодисалар туфайли республика аҳамиятига молик йўллар тўсиб қўйилган. Анқара ва Истанбул ўртасидаги йўл, шунингдек, Истанбул аэропортига кириш бир неча соатга ёпилди.
Айни пайтда кучли қор ёғиши шимоли-ғарбий провинцияларда, Мармара денгизида нормал ҳаёт ва транспортни издан чиқарди. Айрим ҳудудларда ўртача 20-30 сантиметр қор ёғди. Мамлакатнинг марказий провинциялари ва жанубида ёмғир ёғди. Анталия, Мармарис ва Бодрум курортларида қор ёғиши кутилмоқда.