Маълумотларга кўра, ҳужум қочқинлар учун чодир лагери жойлашган Ал-Маваси туманида амалга оширилган.
“Бизнинг экипажларимиз кўчирилган одамларнинг чодирларига қилинган ҳужум оқибатида бедарак йўқолган 15 кишини топиш устида ишламоқда”- деди Ғазо фуқаролик мудофааси бошқармаси сўзловчиси Муҳаммад ал-Муғайр AFP агентлигига.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ярим тундан кўп ўтмай Ал-Маваси ҳудудида кучли портлашлар эшитилган ва осмон аланга оғушида қолган.
Ҳужум содир бўлган жойга яқин жойда яшовчи хайрия кўнгиллиси Холид Маҳмуднинг айтишича, у ва бошқа кўнгиллилар ёрдамга шошилган, аммо воқеа миқёсидан даҳшатга тушган.
“Таъсир натижасида етти метр чуқурликдаги учта чуқур ҳосил бўлган ва у ерда 20 дан ортиқ чодир кўмилган”, - деди у телефон орқали BBCга.
Ғазо фуқаролик мудофааси вакили Маҳмуд Бассалнинг сўзларига кўра, Ал-Маваси ҳудудида 200 дан ортиқ чодир бўлган ва уларнинг 40 га яқини вайрон қилинган.
Шунингдек, у минтақадаги фаластинликлар зарба ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаганини қўшимча қилди.
ХАМАСга қарашли Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Ғазода 40,9 мингга яқин одам ҳалок бўлган.