ASTANA. Kazinform — Исроил армиясининг блокададаги Ғазо секторининг турли ҳудудларига эрталаб уюштирган ҳужумлари натижасида 39 киши ҳалок бўлди, улар орасида гуманитар ёрдам кутаётган 15 нафар фаластинлик бор, деб хабар беради Anadolu.
Зарбаларнинг асосий нишони тинч аҳоли ва ёрдам кутаётган ички кўчирилганлар бўлди.
Тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, Ғазо жанубидаги Хон-Юнус шаҳрида Исроил кучлари Ал-Меваси туманидаги уйга ҳужум қилиб, икки фаластинликни ўлдирган.
Хон-Юнусда кўчирилган фаластинликларга тегишли 3 та чодирнинг бомбардимон қилиниши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди.
Бундан ташқари, Хон-Юнус марказида Исроил кучлари фаластинликларга ҳужум қилди, 3 киши ҳалок бўлди, яна икки фаластинликнинг жасади шаҳарнинг турли ҳудудларида вайроналар остидан чиқариб олинди.
Ғазо марказидаги Салаҳаддин шоҳкўчасида Исроил армияси озиқ-овқат излаб гуманитар пунктларга йўл олган фаластинликларга қарата ўқ узди, 10 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 56 531 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.