ASTANА. Кazinform — Исроилнинг Байрутнинг жанубий чеккасига уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Улардан икки нафари тўрт ва олти ёшли болалардир. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Бунгача бир аёл вафот этгани хабар қилинганди, деб хабар беради TASS.
Al Mayadeen телеканалига кўра, вайроналар остида қолганлар ва бедарак йўқолганларни қидириш учун оғир техника сафарбар этилган.
Яраланганлар сони 68 кишидан 74 кишига етди, уларнинг барчаси шаҳар касалхоналарида даволанмоқда. 65 киши уйига чиқарилган, қолганларнинг аҳволи жарроҳлик йўли билан даволашни талаб қилади. Шиа “Ҳизбуллоҳ” отрядининг штаб-квартираси жойлашган Харет-Хорейк кўчаси вайроналарини бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.
30 июль куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти Байрутнинг жанубий чеккасидаги Даҳия шаҳрига тўртта ракета учирди. Ракета қулаган блокда тўрт қаватли бино вайрон бўлган, қўшни бинолар ва тўхтаб турган машиналарга зарар етган.
Ҳужумдан мақсад “Ҳизбуллоҳ”нинг тезкор штабини бошқарган ҳарбий етакчи Фуод Шокрни йўқ қилиш эди. Олинган жароҳатлар натижасида у касалхонада вафот этган, бироқ аввалроқ у суиқасддан қутулиб қолгани хабар қилинганди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.