«Бизнинг кенг қамровли тадқиқотимиз кўршапалаклар CОVID-19 эпидемияси тарқалишининг манбаи бўлиши мумкинлигига жиддий шубҳа уйғотади», - дейди тадқиқот раҳбари.
Олимларнинг фикрича, кўршапалаклар бошқа сутэмизувчилар учун хавфли ҳисобланган вируслар билан осон курашиш имконини берувчи жуда самарали иммун тизимига эга.
Кўршапалаклар коронавируснинг қадимги пастки турларининг манбаи бўлиши мумкинлиги ҳақида далиллар мавжуд бўлса-да, тадқиқотчилар коронавирус пандемиясининг ушбу версияси ҳақида аниқлик йўқлигини таъкидламоқдалар.
Кўршапалакларда CОVID-19 га антитаначаларнинг мавжудлиги уларда худди шундай касалликка чалинганлигини ва унга қарши иммунитет ҳосил қилганлигини англатади, аммо бу ҳайвонлар бундай вируснинг «омбори» эканлигини исботламайди.
Фото: static.scientificamerican.cоm