Исроил ва Фаластин маъмурияти ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

Фото: Фото: aljazeera.com
АММАN. Kazinform – Ғазо секторидаги Исроил кучлари ва Фаластиннинг қуролли гуруҳи халқаро тинчликпарвар кучлар кўмагида «бир вақтнинг ўзида ва ўзаро» ўқ узишни тўхтатишга келишиб олди, деб хабар беради Kazinform мухбири AlJazeeraга таяниб.

Бир кун аввал бошланган можаронинг кучайишига 87 кунлик очлик эълонидан сўнг Исроил қамоқхонасида ҳалок бўлган «Фаластин Исломий Жиҳод» гуруҳига алоқадор фаол Хадер Аднаннинг ўлими сабаб бўлган. Исроил расмийларига кўра, тергов ҳибсхонасида сақланаётган Аднан йигирма йилдан ортиқ вақтни қамоқда ўтказган ва ҳибсга олинишига норозилик сифатида очлик эълон қилган.

Сешанба куни у камерада ҳушсиз ҳолатда топилган ва касалхонага олиб кетилган, кейинроқ у вафот этган деб эълон қилинган, дея хабар беради Исроил қамоқхона хизмати.

Аднаннинг адвокати Жамил ал-Хатиб ва ​​яқинда у билан учрашган инсон ҳуқуқлари гуруҳи шифокори Исроил ҳукуматини унга тиббий ёрдам кўрсатмасликда айблади.

Фаластинлик маҳбуснинг ўлими Ғазо секторида норозиликларга сабаб бўлди. Анклавдан Исроилга 104 та ракета учирилди, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими аҳоли пунктларига юборилган 24 та ракетани уриб туширди, деб хабар беради The Times of Israel.

Ракеталардан бири Исроил жанубидаги Сдерот шаҳридаги қурилиш майдончасига келиб тушди ва уч нафар хорижлик жароҳат олди.

Муаллиф: Арсен Утешев

Сўнгги хабарлар