Исроил Мадримов - Вержил Ортис жанги расман тасдиқланди

Фото: Фото: Olamsport.com

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси икки россиялик боксчилар – ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев ҳамда собиқ чемпион Дмитрий Бивол оқшомида рингга кўтарилади, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Турки Ал аш-Шейх бошчилишидаги ташкилотчилар 2025 йилнинг 22 февраль кунига белгиланган ушбу катта бокс оқшомининг расмий постерини ҳам эълон қилишди.

Фото: ЎР профессионал бокс федерацияси

Марказий жанг Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасида ташкил этилади. Бу реванш мақомидаги жанг бўлади. Илк жангда Бетербиев ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган ва бу эътирозларга сабаб бўлганди. Турки Ал аш-Шейх эътирозларга жавобан тезда реванш жангини ташкил қилмоқда.

Исроил Мадримов Ар-Риёддаги юлдузли бокс оқшомида ўзининг яна бир катта жангини ўтказади. У америкалик машҳур боксчи, биринчи ўрта вазн тоифасида вақтинчалик WBC чемпиони Вержил Ортисга қарши рингга кўтарилади. Бу жангнинг ташкил этилиши ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Кеча тунда бу расман ўз тасдиғини топди.

Шунингдек, Саудиядаги бокс оқшомида супер оғир вазн тоифасида амалдаги IBF чемпиони британиялик Даниэль Дюбуа собиқ WBO чемпиони Жозеф Паркердан камарини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов янгиланган WBO рейтингида 10-ўринни эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.