“Мен Исроилнинг Ирландия ва Норвегиядаги элчиларини зудлик билан ушбу давлатларнинг Фаластин давлатини тан олиш ҳақидаги қарорлари юзасидан маслаҳатлашиш учун чақиришни буюрдим”, – деб ёзади Исраэль Кац.
Унинг сўзларига кўра, Исроил ўз суверенитетига путур етказаётганлар олдида жим турмайди.
“Мен Ирландия ва Норвегияга аниқ сигнал юбораман: Исроил ўз суверенитетига ва хавфсизлигига путур етказаётганлар олдида жим турмайди. Исроил жим турмайди - яна жиддий оқибатлар бўлади. Агар Испания Фаластин давлатини тан олиш ниятини амалга оширса, унга қарши ҳам худди шундай қадам қўйилади”, – деди Исроил ТИВ раҳбари.
Испания, Ирландия ва Норвегия ҳукуматлари бугун Фаластин давлатчилигини тан олиш ҳақидаги баёнот билан чиқишлари аввалроқ хабар қилинган эди.