Келишувга кўра, 7 октябрь куни Исроилдан олинган маҳбусларни озод қилиш, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва Исроил қамоқхоналаридаги фаластинликларнинг бир қисмини озод қилиш кўзда тутилган.
Шартнома тафсилотлари:
ХАМАС жангарилари 50 нафар исроиллик маҳбусни озод қилади - фақат тинч аҳоли, аёллар ва болалар;
Исроил Ғазо секторида ўқ узишни тўхтатади - у кунига 6 соатдан 5 кун давом этади;
Исроил қамоқхоналардан 150-300 фаластинликни озод қилади (рақамлар ҳали тасдиқланмаган) - аёллар ва вояга етмаганлар;
6 соатлик сулҳ давомида инсонпарварлик ёрдами ва ёқилғи ташувчи машиналар Ғазога киради.