ASTANA. Kazinform - Теҳрон Дамашқда генерал Муҳаммад Ризо Зоҳидийнинг ўлдирилиши учун қасос олишга қарор қилса, Исроил Эрон ядро иншоотларига зарба бериш билан жавоб қайтаришга тайёр. Бу ҳақда Британиянинг The Sun нашри Ғарб хавфсизлик агентликларидаги манбаларига таяниб маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.
Нашрнинг таъкидлашича, Исроилнинг бундай ҳаракатлари бутун Яқин Шарқ учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.
1 апрель куни SANA агентлиги Исроил ҳаво кучлари Дамашқдаги уйга зарба бергани ҳақида хабар қилди. Эрон матбуоти мамлакатнинг Сурия пойтахтидаги консуллиги биноси ўққа тутилгани ҳақида хабар берди. Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) жамоатчилик билан алоқалар бўлими етти нафар ҳарбий маслаҳатчи: генераллар Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ва бошқа беш зобитнинг ўлими ҳақида маълум қилди.
Эрон давлат телевидениеси IRIB маълумотларига кўра, Зоҳидий Ливан ва Суриядаги “Қудс” кучлари бўлинмаларига қўмондонлик қилган. Эроннинг руҳий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий Теҳрон Исроил зарбадан пушаймон бўлишини айтди ва президент Иброҳим Раисий ҳужум жавобсиз қолмаслигига ваъда берди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.