Исроил Ғазо секторининг жанубий қисмини эвакуация қилишни буюрди

Фото: Фото: Abed Rahim Khatib/Flash90

Исроил ҳукумати Ғазо сектори жанубидаги аҳолини зудлик билан эвакуация қилишни буюрди. Бу ҳақда TASS БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасига таяниб, маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

“20 декабрь куни Исроил армияси зудлик билан эвакуация қилиш учун янги ҳудуд белгилади. Бу ҳудуд Хон-Юнус шаҳрининг марказий ва жанубий қисмларининг 20 фоизини ўз ичига олади”, — дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, бу ҳудудда Ғазо секторининг шимолий қисмини тарк этишга мажбур бўлган 141 мингдан ортиқ ички кўчирилганлар бошпана топган 32 та объект мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, ХАМАС Исроилнинг гуманитар пауза ҳақидаги таклифини рад этди.