“Исроил фуқаролари, кеча бизнинг қуруқликдаги қўшинларимиз Ғазо дарвозаларидан ўтиб, ёвузлар юртига кирди. Бу аниқ мақсадли уруш: ХАМАСни йўқ қилиш ва асирларни қайтариш”, – деди у.
Эслатиб ўтамиз, 28 октябрь куни кечқурун Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоған Истанбулда фаластинликларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ва миллиондан ортиқ киши иштирок этган митингда нутқ сўзлаган эди. У Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни террорчи деб атади, ишғолда Исроилни айблади ва Ғарб давлатларини фаластинликларни оммавий қирғин қилишда айблади.
7 октябрь куни Фаластиндаги ХАМАС гуруҳи Исроилга ҳужум қилди ва давлатлар уруш ҳолатига келди.
9 октябрь куни Исроил Ғазо секторига олиб борувчи йўлларни бутунлай ёпиб қўйди. Яъни халқ ёруғлик, озиқ-овқат ва ёқилғисиз қолди.