Ёнғин шанба куни бошланган ва бир суткадан камроқ вақт ичида тахминан 200 квадрат километр майдонни қамраб олган. Бунга 60 км/соат тезликда эсган шамол сабаб бўлган.
Бир кун аввал Португалияда мамлакат тарихидаги энг даҳшатли ёнғинлардан бири назорат остига олинди. Бир ҳафта ичида Серра-да-Эштрела тоғларидаги ёнғин 16 минг гектар ўрмонни йўқ қилди. Аммо ёнғинни тўлиқ ўчириш учун ҳали ҳам ҳаракат талаб этилади.
Ўз тарихидаги энг йирик ёнғинлардан бири рўй берган Францияда куч тузилмалари табиий офатларнинг олдини олишга эътибор қаратди. Жиронда ўт қўювчиларни қидираётган жандармерия экспериментал бўлими иш бошлади.
Фото: AP