Бу маълумот жума куни Қироллик миллий статистика институти томонидан эълон қилинди. Унга кўра, «октябр ойида истеъмол нархларининг йиллик индекси 5,4 фоизни ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан бир ярим баробар кўп ва 1992 йил сентябр ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир».
Агентлик индекснинг ўсишига ёрдам берган омилларни таъкидлади.
Хусусан, институт «асосан электр энергияси, шунингдек, газ ва дизел ёқилғиси нархларининг ошиши»га эътибор қаратди.