ASTANA. Kazinform – Катта болға бошли акулалар қирғоққа жуда яқин сузиб, дам олувчиларни чўчитган. Буни ҳисобга олган Испания ҳукумати мамлакатдаги учта асосий пляжни ёпишга қарор қилди.
Theolivepress.es ахборот порталига кўра, уч метрли йиртқичлар ўзларини агрессив тутиб, соҳилдаги одамларга ҳужум қилишга уринган. Болға бошли акулаларнинг бундай хатти-ҳаракатига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Йиртқичлар одатда одамларга ҳужум қилмайди, қирғоққа яқинлашмайди.
Бугунги кунда қирғоқларда акулаларни кузатиш ва хавфдан огоҳлантириш учун махсус қурилмалар ўрнатилган. Кузатув ҳам дрон ёрдамида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрнинг Хургада қирғоғида акула пайдо бўлганини ёзган эдик.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы