Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ испаниялик футболчилар фаоллик кўрсатишди.
Қўш қанотдан ҳужум уюштириб, гол уришга яқин келди. Бироқ биринчи бўлимда табло ўзгармади.
Иккинчи бўлим бошида испаниялик футболчилар ҳисобни очишди.
17 ёшли Ламин Ямаль жамоадоши Нико Уильямсга пас қилди. Иккинчиси эса дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасини олдинга олиб чиқди.
Ламин Ямаль қитъа миқёсидаги мусобақада ўзини шундай яхши кўрсата олди.
Англия футболчилари ҳам тарози мувозанатини сақлашга ҳаракат қилишди.
Ўйиннинг 73-дақиқасида англиялик Коул Палмер ҳисобни тенглаштирган бўлса, 86-дақиқада испаниялик Микель Оярсабаль ғалаба тўпини киритди.
Шу тариқа Испания 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз тарихида тўртинчи марта Европа чемпиони бўлди.