Испания нафас йўллари касалликлари тўлқинига дучор бўлди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохоналар ва тиббиёт марказларида ниқоб режимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб.
Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 январдан бошлаб шифохоналар ва тиббиёт марказларида мажбурий ниқоб тақишни жорий этди. Бунинг сабаби нафас йўллари касалликлари, жумладан грипп ва ковид.
Бироқ, касалхонага ётқизиш даражаси анча пастлигича қолмоқда. 100 минг ҳолатдан 30 дан кам одам касалхонага ётқизилади.
Шу билан бирга, Испаниянинг 17 автоном вилоятининг аксарияти Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббусига қарши чиқди.
Касалхоналар ва тиббиёт марказларида ниқоб тақиш режими вақтинчалик чора бўлиб, эпидемия авжига чиққанидан кейин бекор қилинади, деб тахмин қилинмоқда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.