ASTANА. Кazinform — Испания Бош вазири Педро Санчес ижтимоий тармоқлардаги нафратнинг тарқалишини таҳлил қилувчи ва алгоритмларнинг рақамли қутбланишга таъсирини баҳоловчи HODIO тизимини тақдим этди, деб хабар беради Euronews .
Мадридда ижтимоий тармоқлардаги нафрат ва ноқонуний босимга қарши биринчи халқаро саммитнинг очилишида Санчес HODIO (Huella del Odio y la Polarización) тизимини ишга туширганини эълон қилди. Тизим нафратнинг ижтимоий тармоқларда қандай тарқалишини таҳлил қилиш ва қутбланувчи контентни кучайтиришда айрим платформалардаги алгоритмларнинг ролини баҳолаш учун мўлжалланган.
— Агар илгари нафрат хавфли бўлган бўлса, энди ижтимоий тармоқлар уни кундалик ҳаётга кириб келган оммавий қутбланиш қуролига айлантирди. Рақамли муҳит қоидаларсиз бўла олмайди, бугунги ижтимоий тармоқлар тўлақонли давлатлар эмас, — деди Бош вазир.
Тизимнинг мақсади интернетдаги нафрат нутқининг эволюциясини кузатиш, унинг тарқалишини аниқлаш ва айрим платформаларнинг динамикаси қутбланишга қандай ҳисса қўшишини яхшироқ тушуниш учун индикаторлар яратишдир.
Эслатиб ўтамиз, Испания 16 ёшга тўлмаганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига чеклов қўймоқчи.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.