Мухлислар Испания ва Германия ўйинини интиқлик билан кутдилар. Дунёнинг энг яхши жамоалари рақобатбардош ўйинлар ўтказиши маълум эди.
Ўйин давомида жамоалар кўпинча бир-бирлари дарвозаси яқинида ўзларини кўрсатадилар. Шунга қарамай, биринчи бўлимда ҳисобда ўзгариш кузатилмади.
Иккинчи бўлимда 51-дақиқада испаниялик Дани Ольмо ҳисобни очди. Шундан сўнг германиялик футболчилар олдинга ўтишди. Бироқ у бир қанча голли вазиятларни бой берди.
89-дақиқада эса германиялик Флориан Вирц ҳисобни тенглаштирди.
Асосий бўлим 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва ўйин қўшимча вақтга ўтди.
Ўйиннинг 119-дақиқасида испаниялик Микель Мерин ғалаба голини киритди.
Шу тариқа Испания рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга илк йўлланмани қўлга киритди.
Соат 00:00да Португалия ва Франция терма жамоалари навбатдаги чорак финалда майдонга тушади.
6 июлда Англия ва Швейцария, Голландия ва Туркия терма жамоалари учрашадилар.