Бу жамоа 1964, 2008, 2012 йилларда қитъа мусобақасида ғолиб чиққан. Европа чемпионати 1960 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Ҳозиргача жами 10 та жамоа қитъа миқёсидаги мусобақаларда олтин медални қўлга киритди.
Ҳозирча Испания – 4 (1964, 2008, 2012, 2024), Германия – 3 (1972, 1980, 1996), Италия – 2 (1968, 2020), Франция – 2 (1984, 2000), Португалия – 1 (2016) ), Греция -1 (2004), Дания -1 (1992), Нидерландия -1 (1988), Чехословакия -1 (1976), СССР -1 (1960) мартадан шоҳсупага кўтарилди.
Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни Испания терма жамоаси финалда Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди.
Учрашувда Нико Уильямс - 47, Микель Оярсабаль 86-дақиқада гол урди, англиялик Коул Палмер 73-дақиқада битта гол билан жавоб қайтарди.
В гуруҳида иштирок этган Испания терма жамоаси Хорватияни 3:0, Италия ва Албанияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Кейин 1/8 финалда Грузияни 4:1, қўшимча бўлимда Германия, асосий босқичда эса Францияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.