ASTANA. Kazinform - Чоршанба куни Покистон тиббиёт фанлари институтининг гинекология бўлимида ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Покистоннинг Geo News телеканалига таяниб.
Покистон тиббиёт фанлари институти вакилларининг маълум қилишича, воқеа вақтида янги туғилган чақалоқлар палатасида 16 нафар бола бўлган ва улардан фақат бир нафари қутқарилган. Дастлаб телеканал 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.
Қутқарув хизматлари маълумотига кўра, федерал пойтахтда жойлашган шифохонанинг янги туғилган чақалоқлар палатасида кондиционер компрессори портлаши оқибатида ёнғин бошланган.
Қутқарувчилар ёнғин ўчирилганини, воқеа жойида хоналарни совитиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.