Бу йилги мусобақага 55 давлатдан спортчилар ташриф буюришди. Ўйинлар 8 август куни бошланиб, 18 август куни якунига етди.
Бешинчи марта бўлиб ўтган мусобақада қозоғистонлик спортчилар 89 медални қўлга киритди. Улардан 27 таси олтин, 23 таси кумуш ва 39 таси бронзадир.
Умумий умумжамоа ҳисобида Туркия, Ўзбекистон, Эрон ва Озарбайжон терма жамоалари ўзаро дастлабки тўртта ўринни бўлишди.
Ислом бирдамлик ўйинлари 2005 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда.