Исландиянинг ярми кучли шамол туфайли электрсиз қолди
07:12, 28 Сентябр 2022
ASTANA. Kazinform – Кучли шамол Исландия шарқида электр таъминотида узилишлар ва йўлларнинг ёпилишига олиб келди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
Ноқулай об-ҳаво туфайли Шарқий фьордлар инфратузилмасига жиддий зарар етказилди.
Пойтахт Рейкьявикда шамол тўсиқлар, бинолар томлари ва реклама тахталарига зарар етказди. Вестфирдир ярим оролининг жанубий қисмидаги асосий йўл кўчки туфайли ёпилган.