Шанба куни оролда кучли ёмғир ёғиб, сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлди. Камида 10 та бино қулаган. Италия ички ишлар вазири Маттео Пьянтедозининг айтишича, 200 га яқин одам эвакуация қилинган. У вазиятни жуда жиддий деб атади. Унинг сўзларига кўра, об-ҳаво шароити қидирув-қутқарув ишларини мураккаблаштиради. Маҳаллий ҳукумат душанба ва сешанба кунлари оролдаги мактабларни ёпишга қарор қилди. Ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилди ва авж олган офат оқибатларини бартараф этиш учун 2 миллион евро ажратди.
Маҳаллий ҳокимият органлари кўчки хавфи юқори бўлган оролда қоидабузарликлар ва қурилиш меъёрларига риоя қилмаслик ҳақидаги долзарб масалани яна кўтарди.
Фото: ANSA