Ироқ Курдистонининг ярим автоном минтақасидаги Эрбиль вилоятига қарашли Соран шаҳридаги бинода содир бўлган ёнғин оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform Хитойнинг Синьхуа агентлигига таяниб.
Соран шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармаси баёнотида айтилишича, ёнғин университет талабалари ва ўқитувчилари яшайдиган учинчи ва тўртинчи қаватлардан бошланган, кейин эса бутун беш қаватли бино вайрон бўлган.
Дастлабки текширувлар ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлганини кўрсатди. Фуқаро муҳофазаси ходимлари ва ўт ўчирувчилар кўмагида ёнғин ўчирилди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы