Расмий маълумотларга кўра, бош вазир жабрланмаган.
Ироқ ҳарбийларига кўра, учувчисиз дронлар орқали Бағдоддаги «яшил ҳудуд»да Бош вазирнинг қароргоҳи нишонга олинган.
Ал-Қадимийнинг расмий Twitter саҳифасида унинг cоғ-саломат эканлиги айтилган.
«Худога шукур, мен соғ-саломатман. Мен барчани Ироқ учун тинч ва осойишта бўлишга чақираман», — дейилади постингда.
Ироқнинг Шафақ ахборот агентлигига кўра, ҳужумда бош вазирнинг 3 нафар тансоқчиси яраланган.
Бағдоднинг қаттиқ қўриқланадиган «яшил ҳудуди»да давлат идоралари ва хорижий Элчихоналар жойлашган. «Яшил ҳудуд»да яшовчи дипломатлар Reyters агентлигига портлаш ва отишма овозларини эшитганини айтишди.