Мусобақа United World Wrestling (Бутунжаҳон кураш федерацияси) томонидан 12-20 июль кунлари Амман шаҳрида бўлиб ўтди.
Чемпионат эркин кураш, юнон-рум кураши, шунингдек, аёллар кураши бўйича U15 ва U20 ёш тоифаларида ўтказилди. Унда Осиёнинг 19 давлатидан спортчилар иштирок этди.
Юнон-рум кураши бўйича U15 тоифасида Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Қозоғистоннинг 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги эркин кураш ва юнон-рум кураши терма жамоаси учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Қозоғистон терма жамоаси жами 37 та медаль – 8 та олтин, 7 та кумуш ва 22 та бронза медалини қўлга киритди.
Муаллиф: Балнур Қожагелди