CNN маълумотларига кўра, ҳужум Иордания шимоли-шарқидаги америкалик Тоwер 22 минорасига қилинган. У Сурия-Иордания чегарасида жойлашган бўлиб, асосан миссияда иштирок этувчи ҳарбий хизматчилар томонидан Иордания кучларига маслаҳат ва ёрдам бериш учун фойдаланилади.
АҚШ Марказий қўмондонлигининг якшанба кунги баёнотида “Иордания шимоли-шарқидаги базага бир томонлама дрон ҳужуми оқибатида уч аскар ҳалок бўлгани ва 25 нафари яралангани” тасдиқланди.
Президент Жо Байден ҳужумчиларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.
“Биз бу ҳужумга оид фактларни тўплаяпмиз. Бироқ, буни Сурия ва Ироқда фаолият юритаётган Эрон томонидан қўллаб-қувватланган радикал жангарилар амалга оширганини биламиз”, – деди Байден.