«Халқаро институтлар жаҳон иқтисодиёти секинлашишини башорат қилмоқда. Шунга кўра, инфляция сезиларли даражада ошиши мумкин. Минтақавий инқироз узоқ вақтдан бери давом этаётганини пайқаяпмиз. Ҳаттоки бу ҳолат глобал турғунликка олиб келиши хавфи ҳам бор», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
«Бундай вазиятда Ҳукумат ва Миллий банкнинг асосий вазифаси инфляцияни барқарорлаштириш ва фуқароларнинг даромадларини ошириш бўлиши керак. Шунингдек, янги иш ўринлари яратиш зарур», - деди Давлат раҳбари.
Аввал хабар қилинганидек, Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида бош вазир Алихан Смаилов биринчи ярим йилликда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини ҳақида маълумот берди.