Фожиа Маланг шаҳридаги стадионда маҳаллий «Арема» клуби ва Шарқий Ява провинцияси маъмурий маркази Сурабаянинг «Персебая» жамоаси ўртасидаги ўйин вақтида юз берди.
Учрашув меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Финал ҳуштаги янграгач, минглаб «Арема» мухлислари майдонга отилди ва тўқнашувлар бошланди.
Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, ўлимларнинг аксарияти бўғилишдан бўлган.
Стадион ташқарисида тартибсизликлар давом этган ва бир неча полиция машинаси ёқиб юборилган. Иккита полициячи ҳалок бўлган.
Расмийлар терговни бошлаган. Индонезия футбол федерацияси «Арема»га мавсум охиригача ўйин ўйнашни тақиқлади ва бўлажак барча ўйинларни бир ҳафтага қолдирди.
Фото: gettyimages.cоm