ASTANA. Kazinform – Индонезия ўт ўчирувчилар чоршанба куни Ява оролида содир бўлган вайронкор зилзиладан сўнг 45 соат давомида уйи остида қолиб кетган 5 ёшли болани қутқариб қолди, дея хабар беради Kazinform Япониянинг Кyodonews агентлигига таяниб.
Душанба кунги 5,6 магнитудали зилзила қурбонлари сони 271 кишига етди, 151 киши бедарак йўқолган, 2000 га яқин киши жароҳатланган. Қидирув ҳали ҳам давом этмоқда.
«Азка ўт ўчирувчилар гуруҳи томонидан эрталаб соат 10:40 да қутқариб олинди»,- деди Миллий қидирув ва қутқарув агентлиги матбуот котиби Анисса Новриати боланинг исмин айтиб.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 160 нафардан ошгани ҳақида хабар берилган эди.
Фото: english.kyodonews.net
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.