Фожиа чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 04:00 атрофида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин «Federal II» нефть танкерида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Қурбонларнинг барчаси кемада ишлайдиган техник ходимлардир.
Бу ҳақда туман полиция бошлиғи Раден Бимо Дви Ламбанг маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, худди шу танкерда бир неча ой олдин, июнь ойида ҳам худди шундай ёнғин содир бўлган ва унда тўрт нафар ишчи куйиб ҳалок бўлган.
Ҳозирда ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти. Маҳаллий ҳокимият қурбонларнинг оилаларига зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.