Индонезия шарқидаги Шимолий Малуку провинциясида содир бўлган 6,6 магнитудали зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда минтақавий фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Фехби Альтинг Синьхуа агентлигига телефон орқали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
“Тернате шаҳрида интенсивлиги 3-4 баллгача бўлган силкинишлар телекоммуникация минорасининг қулашига олиб келди, натижада бир ишчи ҳалок бўлди”, – деди у.
Ф.Альтингнинг сўзларига кўра, Тернате ва провинциянинг бошқа қисмларидаги бошқа биноларга зарар етмаган. Зилзила оқибатлари баҳоланмоқда.
“Зилзила маҳаллий вақт билан 09:48 да содир бўлган. Зилзила эпицентри Ғарбий Хальмахера туманидан 68 км шимоли-ғарбда, денгиз тубида 109 км чуқурликда бўлган. Цунами хавфи йўқ”, деб хабар беради Индонезия метеорология, иқлим ва геофизика агентлиги.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы