25 киши қутқарилди, яна 20га яқин киши вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкин.
Фожиа Мумбай мегаполиси яқинидаги Бхиванди шаҳрида рўй берган. Бино Ҳиндистон вақти билан 03:40 атрофида қулаб тушди. Уй нима учун ўпирилганлиги номаълум. Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.