Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ўша куни Ғарбий Бенгалияда кўплаб одамлар ҳалок бўлган ва яраланган. Муршидобод ва Хугли туманларида об-ҳаво туфайли тўққиз киши ҳалок бўлди. Жабрланганлар тиббиёт муассасаларига етказилган.
Ўша куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳамдардлик билдирди ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатилишини айтди.
Одатда, Ҳиндистонда момақалдироқ мавсуми ҳар йили июндан сентябргача давом этади.