«Автосалонга борсак, машина йўқ. Улар кутинг, дейишади. Бироқ аниқ қанча эканлигини айтишмайди. Бу бир йилгача сўзилиши мумкинлигини ҳам эшитдик. Сиз ушбу муаммо ҳақида биласизми?» дея журналистлар вазирга савол бердилар.
Вазирнинг айтишича, кунига 10 минг ёки 20 минг, 50 минг автомобил ишлаб чиқариш мумкин эмас.
Заводлар 2-3 ойда кредит олувчиларга автомобил етказиб бериш имкониятига эга, – дейди Қайрбек Ўскенбаев.
Шунингдек, у ОАВ вакилларининг мамлакатимизда автомобилсозлик соҳасидаги тенденцияларга оид саволига жавоб берди.
«Бугунги кунга қадар 4800 нафар фуқаро банклардан кафолат олиб, автомашинадан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Улар яқин 2-3 ой ичида автомобил билан таъминланади», — деди вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай