«Секторда Қозоғистон агросаноат комплексининг ривожланишига тўсқинлик қилиб турган бирқанча омиллар мавжуд. Қишлоқ хўжалигида меҳнат қилувчиларнинг 60 фоизи экин экиш билан шуғулланишади. Ушбу хўжаликлар йил давомида иш билан таъминлай олишмайди», - деди вазир.
«Ҳозирда вазирлик Агросаноат комплексини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган давлат дастурига ўзгаришлар киритмоқда. Бугунги кунда ижтимоий аҳамиятга эга товарлар рўйхатига 19 маҳсулот киритилган. Улар орасида 6 товарни импорт қилишга мажбурмиз», - деди идора раҳбари.
Ушбу 6та товар: 191,6 минг тонна ёки ички истеъмолнинг 49 фоизи ҳажмидаги қуш гўшти; 30 минг тонна ёки импорт улуши 39 фоизни ташкил қилувчи колбаса маҳсулотлари; 21,9 минг тонна (46,5 фоиз) пишлоқ ва творог; 101 минг тонна (31,5 фоиз) олма; 250 минг тонна (57,3 фоиз) қанд; 30,6 минг тонна (72 фоиз) балиқ маҳсулотларидир.
«Умуман, юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан алмаштириш вазифаси 2024 йилга қадар бажарилиши режалаштирилмоқда», - деди Сапархан Омаров.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов