Илон Маскнинг онаси қозоқларнинг “тасау кесер” маросимини ўтказди

Фото: Коллаж: Kazinform

ALMATY. Kazinform – Илон Маскнинг онаси Мэй Маск, Алматига келди. Ташриф чоғида у “тасау кесер” маросимини ўтказди.

Мэй Маскнинг Қозоғистонга ташрифи ҳақида бугун Алматида бўлиб ўтаётган BE WOMAN Марказий Осиё форуми ташкилотчиси маълум қилди.

Мэй Маск Марказий Осиё аёллари форумида иштирок этади. У иштирокчиларга саломатлик, кексалик, соғлом овқатланиш, гендер тенглиги, фарзандларни ёлғиз тарбиялаш, қийинчиликларни енгиш ва ўзига ишонч ҳақида гапиради.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Алматида Марказий Осиё давлатларининг етакчи аёллари учрашгани ҳақида ёзган эдик.