«Уч йил ичида биз 25 минг долларга чинакам жозибали транспорт воситасини яратишимиз мумкинлигига аминмиз, у ҳам ўзини ўзи бошқаради», - деди И. Маск.
Шундай қилиб, янги Tesla автомобили ҳозирда ишлаб чиқараётган энг бюджетли модел – 37 990 долларлик Model 3 седанидан 12000 долларга арзонроқ бўлади.
Нархларни пасайтириш аккумуляторнинг янги дизайни эвазига таъминланади, бу эса ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради. Янги технология Teslaни оммавий равишда ишлаб чиқаришга имкон беради