Матбуот хабарларига кўра, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг барча йўналишларида ривожланиб бормоқда.
Ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 14,3 фоизга ўсиб, 529,4 миллион долларни ташкил этиб, жорий йил январь-июнь ойларида 280,6 миллион долларга етди.
Ҳукуматлар нефть-газ, транспорт ва логистика, рақамли алоқа ва космик саноати соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда. Улар орасида Транскаспий халқаро транспорт йўналиши доирасида Каспий денгизи остидан оптик-толали алоқа тармоғи ва чуқур сув электр кабелини ётқизиш лойиҳалари ҳам бор. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини очиш мақсадида қўшма тўғридан-тўғри инвестиция фонди ташкил этилди.
Маълумот учун:
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 2018 йилдан буён ўтказиб келинади ва ҳудудий кооперацияни кенгайтиришни мақсад қилган. Охирги беш йилда (2018-2023 йиллар) ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5,7 миллиард доллардан 11 миллиард долларгача ошди. Қозоғистоннинг МО давлатлари билан савдо ҳажми ўтган йили 26,8 фоизга ошиб, 8 миллиард долларга етди.