Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Паркент туманида тадбиркор 2023 йилда 2 та ҳаво шари ҳамда 10 та дельтаплан ва парапланлар билан 100 минг сайёҳни жалб қилган. Яна 10 нафар тадбиркор Бўстонлиқ, Паркент ва Айдаркўлда экстремал туризмни ривожлантириш истагида.
«Мўйноқ аэропортида ҳам парашютдан сакраш ва ҳаво дайвинги экстремал туризмни ривожлантириш мумкин. Бунинг учун Туркиянинг Каппадокиясига ўхшаш алоҳида ҳаво ҳудудуди бўлиши керак. Каппадокияда 2023 йилда ҳаво шарлари 600 минг сайёҳга хизмат кўрсатилиб, 100 миллион доллар даромад олинган», — деди Президент.
Президент экология, транспорт ва мудофаа вазиларига бир ой муддатда иккита ҳудудни танлаб, экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилишни топширди.