Икки нафар қозоғистонлик боксчи Осиё чемпионатининг ярим финалига чиқди

ASTANA. Kazinform - Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган икки нафар спортчи Таиланднинг Чиангмай шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг ярим финалига йўл олди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.

Фото: Спортты дамыту дирекциясы

63 килограммгача бўлган вазн тоифасида Аида Абикеева ўзбекистонлик боксчи Дильфуза Бекова билан куч синашди. Натижада Аида 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Яна бир қозоғистонлик боксчи Милана Сафронова (66 кг гача) рақиби мусобақани тарк этгани учун тўғридан-тўғри ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги жанг 7 декабрда бўлиб ўтади.

Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бешинчи кунида қозоғистонлик беш нафар спортчи куч синашади.